Япония парламенти тахт мероси тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Япония парламенти юқори палатаси Хризантема тожини ҳозирги император Акихито тирик вақтида тахт ворисига беришга изн берадиган қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди. Овоз бериш жараёни жонли эфирда намойиш этилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Аввалроқ, қонунни қуйи палатаси қабул қилган эди. У 5та асоси ва 11та қўшимча банддан иборат бўлиб, "императорнинг кексайиб қолганлиги муносабати билан тахтни ворисга топшириш, унинг хоҳишини халқда тушунишларига имкон бериши керак". Қонуннинг ўзига хослиги шундаки, унда тахтни келажакда ҳам шу тарзда ворисга топшириш ҳолати назарда тутилмаган.
Тахтни меросхўрга бериш қонун оммага ошкор қилинганидан сўнг 3 йил ичида амалга оширили керак бўлса-да, унда аниқ сана қайд этилмаган. Санани белгилаш қарори император оиласи билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, тахтни топшириш маросими император Акихитонинг тахтга ўтирганига 30 йил тўлиши муносабати билан 2018 йил декабрь ойида бўлиши эҳтмол. Японияда бир вақтда иккита йил амал қилади. Бири Григориан тақвими бўлса, икинчи император тахтга чиқишидан бошланади. Шундай қилиб, 2019 йил янги император ҳукмронлиги даврини бошлаб беради.
Янги ҳукмронлик шиори 2018 йил ёзида эълон қилинади. Бу, ўз навбатида, молиявий институтлар, давлат идоралари ва бизнес вакилларига бўлажак ўзгаришларга тайёрланиш имконини беради.
Қонун, шунингдек, император тахтни меросхўрга топширганидан сўнг, уни қандай номлаш масаласига ҳам ойдинлик киритади. Бунинг учун ўрта асрлардаги тажриба қабул қилинган. Ўшанда, худди шунга ўхшаш ҳолатда, собиқ император "тайдзё тэнно" ёки қисқартирилган шаклда "дзёко" деб аталган. Шундай қилиб, амалдаги император Акихито тахтни топширганидан сўнг "дзёко" деб аталади.
Мавзуга оид
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024