Эрдўған турк ҳарбийларини Қатарга юборишга рухсат берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қатарга турк ҳарбий хизматчиларини юбориш тўғрисидаги қонунни, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳарбийлар тайёрлаш бўйича келишувни маъқуллади. Рейтер агентлиги шу ҳақда хабар қилмоқда.
Куни кеча Туркия парламенти мамлакат ҳарбийларини Қатардаги базага жойлаштиришга рухсат берувчи ҳамда Қатар жандармериясини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш борасида қонунни қабул қилган эди. Аввалроқ, Туркия ТИВ вакили РИА Новостига Анқара ва Доханинг Қатарда Туркияҳарбий базасини ташкил этиш режаси борлигини тасдиқлаган эди. Таъкидланишича, турк ҳарбийларини Қатарда жойлаштириш икки мамлакатнинг хавфсизлик ва жандармерия ходимларини ўқитиш бўйича 2015 йилда имзоланган икки томонлама келишуви асосида амалга оширилади.
Агентликка кўра, ҳукумат буйруғи расмий Official Gazette нашрида 9 июнь куни эълон қилинган.
5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларини узган эди. Кейинчалик, Яман, Ливия муваққат ҳукумати, Мальдив ороллари, Маврикий ва Комор ороллари ҳукуматлари улар сафига қўшилди. Туркия президенти Эрдўған эса, унинг мамлакати Қатарни қамал қилиш чораларига қўшилмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024