Иқтисодиёт | 18:55 / 09.06.2017
15944
1 дақиқада ўқилади

Россия Банки раҳбари рубль қийматини ўзгартириш ҳақида гапирди

Фото: РИА "Новости"

Россия Банки раҳбари Эльвира Набиуллинанинг Давлат думасидаги чиқиши давомида маълум қилишича, рублнинг деноминацияси (қийматини ўзгартириш) режалаштирилмаган.

«Ҳеч қандай қийматнинг ўзгартирилиши режалаштирилмаган», - деди у.

Набиуллинанинг қўшимча қилишича, дизайн ва купюраларнинг ҳимоясини яхшилаш мўлжалланмоқда.

Май ойи охирида Россия Банки раисининг биринчи ўринбосари Георгий Лунтовский 200 ва 2000 рубллик қийматга эга янги купюралар 2017 йилнинг октябрида муомалага киритилиши ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид