Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд фуқароси Facebook’даги постлари сабаб 35 йилга қамалди
Таиландда Вичаи исмли шахс Facebook ижтимоий тармоғида қироллик оиласини ҳақорат қилувчи умумий ҳисобда ўнта фото, видео ва изоҳларни қолдирган, деб хабар бермоқда TechCrunch нашри. Улар Таиланднинг қироллик оиласига тегишли қаттиқ қоидаларини бузган.
33 ёшли эркакни ўз дўсти номига рўйхатдан ўтказилган сохта саҳифа орқали ҳақоратомуз постлар қолдирганликда айблашди.
Аввалига Вичаи барча айбловларни рад этди, бироқ, қамоқда бир йил ўтирганидан сўнг ўз қарорини ўзгартирди ва айбини тан олди. Дастлаб уни 70 йилга озодликдан маҳрум этишмоқчи бўлишди, аммо кейинчалик бу муддат 35 йилгача туширилди.
Таиланд қонунларига кўра, монархияни танқид қилиш умуман мумкин эмас.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026