Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ва Саудия Арабистони Қатарнинг ҳаво қамалини енгиллаштирди
БАА ҳукумати учинчи мамлакат авиакомпанияларига Қатарга ва ундан парвозни амалга оширишда ўз ҳаво кенгликлари ҳамда аэропортларидан фойдаланишга рухсат берди. Амирликнинг WAM ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган БАА фуқаро авиацияси бошқармаси баёнотида шу ҳақда маълум қилинган.
Аввалроқ, Форс кўрфазининг қатор мамлакатлари, жумладан БАА ва Саудия Арабистони давлатлари Қатарга учадиган ва ундан парвоз қиладиган барча халқаро авиақатновлар учун ўз ҳаво кенгликларини ёпган эди.
Эндиликда янги тузатишга кўра, "тақиқ БАА в Қатарда рўйхатдан ўтмаган, бироқ Қатарга ва ундан учаётган авиакомпаниялар ва самолётларга тегишли бўлмайди", — дея хабар қилмоқда.
Саудия Арабистони ҳукумати ҳам худди шундай қарор қабул қилган.
Шунингдек, янги ўзгаришларга кўра, Қатар авиациясидан ташқари амалга оширилаётган хусусий ва чартер рейслар ҳам Қатарга ва ундан учишда БАА ҳаво кенгликларига кира олади. Фақат, бунинг учун 24 соат аввал рейс, йўловчилар исм-шарифи ва юк хусусияти ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиш билан рухсат олиш талаб этилади.
Мавзуга оид
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
07:09 / 02.06.2026