Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда кучли ёмғирлар туфайли 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Бангладеш жануби-шарқида душанба куни кучли ёмғирлар кузатилди, ноқулай об-ҳаво сабаб 35 киши ҳалок бўлди, кўплар кўчки туфайли қурбон бўлишган, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосан.
Кучли ёмғирдан мамлакатнинг Рангамати ва Бандарбан округлари энг кўп зарар кўрди. Жабр кўрган туманларда телефон алоқаси ишламаяпти, транспорт ҳаракати бузилган. Полиция маълумотларига кўра, Рангамати туманида тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Бангладеш фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармаси вакили Реаз Аҳмеднинг маълум қилишича, қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво сабаб зарар кўрган, бориш қийин бўлган туманларга қараб йўл олишган.
Ушбу давлатда муссон даври июнь-сентябрь ойларида кузатилади. Шу билан бирга, кучли ёмғирлар сабаб рўй берувчи кўчкилар кўплаб инсонларнинг ҳаёт билан видолашишига сабаб бўлади.
Мавзуга оид
09:40 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
09:30 / 15.05.2026
Баҳор салқин ва серёғин келди. Наҳотки уруш сабаб?
22:02 / 06.05.2026