Жаҳон | 11:42 / 13.06.2017
8027
1 дақиқада ўқилади

Исроил ИШИД режаларини билишда АҚШга ёрдам берди

Фото: © Fotolia

Америка разведкаси исроиллик ҳамкасблари кўмагида ИШИД террорчилари режаларидан воқиф бўлишган. Террорчилар ноутбуклардан самолётлар учун боммба сифатида фойдаланишни қасд қилишган, деб ёзмоқда The New York Times.

Нашрнинг Америка вакилларига таянган ҳолда ёзишича, Исроилнинг киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассислари "бир неча ой муқаддам Сурияда портловчи қурилмаларни тайёрлаш бўйича унча йирик бўлмаган гуруҳга қўшилишган". "Шу билан, АҚШ террорчиларнинг ноутбук батареяларига ўхшаш бўлган портловчи мосламаларни ишлаб чиқаётгани ва аэропортлардаги текширув тизимларини "алдаши" мумкинлигидан хабар топган", — дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, бу маълумот асосида "АҚШ ва Буюк Британияда март ойидан бошлаб асосан мусулмон аҳолига эга 8 мамлакатнинг 10 аэропортидан самолёт  бортига йирик электрон қурилмаларни олиб чиқиш тақиқланди".

Мавзуга оид