Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатарлик тадбиркор мамлакатга 4 минг сигирни самолётларда олиб келмоқчи
Қатарлик тадбиркор Мутаз ал-Ҳаёт Австралия ва АҚШда 4 мингта сигир сотиб олиб, уларни мамлакатга самолётларда олиб келишни мақсад қилган, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Доҳалик тадбиркор буни Қатарни сут маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида қилмоқчи.
Ал-Ҳаётнинг фикрича, ҳар бирининг оғирлиги 600 кг.гача келувчи тахминан 4 минг сигирни олиб келиш учун 60 та авиарейсни амалга ошириш талаб этилади. Аввалига тадбиркор ҳайвонларни денгиз йўли орқали олиб боришни мўлжаллаганди.
Тадбиркор Доҳадаги Power International Holding компаниясига раҳбарлик қилади, у қурилишга ихтисослашган. Шунингдек, Мутаз ал-Ҳаёт қишлоқ хўжалиги бизнесини ҳам ривожлантириб, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Унинг сўзларига кўра, компания янги сутни июнь охиридан бошлаб ҳар куни ишлаб чиқара бошлайди, июль ўрталарига келиб эса Қатарнинг сутга бўлган талабининг учдан бир қисми қондирилади.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026