Microsoft иккига букланувчи янги қурилмага патент олди
Microsoft'нинг иккига букланувчи мобил қурилмаси билан боғлиқ янги патентлари бундан аввал пайдо бўлган Surface Phone (ёки Surface Mobile) ҳақидаги гап-сўзларни тасдиқлайди. Бундан ташқари, компания бу ғояни 2009 йилдан буён сақлаб келмоқда ёхуд Windows Phone билан боғлиқ муаммолар фонида уни қайтарди. Hi-Tech шу ҳақдаги маълумоти билан бўлишди.
Янги патентларда асосий эътибор қурилманинг механик қисми - шарнирга қаратилади, уларда қурилма 3 конфигурацияга эга бўлиши аниқ кўрсатилган: 0 даража - "ёпиқ", 180 даража - "текислик" ва 360 даража - "тўлиқ очиқ". Бундан олдинги тарқалган маълумотларда шунга ўхшаш кўрсаткичлар ҳақида сўз борганди.
Патентда шунингдек экраннинг турли бурчакларида турли фойдаланувчи интерфейси акс этиши таъкидланган. Бошқа маълумотларга кўра, қурилмага тўлақонли Windows тизими ўрнатилади.
Чизмалар шунингдек қурилманинг ўлчамларига оид маълумотларга ҳам ишора қилади - бу иккиси бирда бўлган ноутбук эмас, балки смартфон (ёки фаблет) бўлса керак.
Таъкидлаш жоизки, Microsoft анчадан бери шунга ўхшаш қурилма устида ишламоқда ва айнан шу Сатья Наделла интервьюда кўзда тутган "инқилобий" қурилма бўлиши мумкин. Microsoft'нинг 2009 йилги «Future Vision» концептуал видеоси буни яна бир бор тасдиқламоқда.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
00:49 / 30.10.2024
Microsoft Googleʼни ўз бизнесига путур етказаётган «яширин кампаниялар»да айблади
20:11 / 26.10.2024
Microsoft раҳбарининг маоши 79 млн долларни ташкил этди
18:05 / 25.10.2024