Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда МиГ-21 самолёти фалокатга учради
12 июнда Руминияда ушбу давлат ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-21 Lancer қирувчи самолёти фалокатга учради. Воқеа Констанца уездида самолёт Руминия ва Болгариянинг “Фракия бургути-2017” ҳарбий машғулотлари доирасида машғулот парвозини бажараётганда юз берган.
Шуниси маълумки, самолёт Михаил Когэлничану номидаги ҳарбий базадан ҳавога кўтарилган. Учувчи қўниш вақтида двигателда жиддий носозликлар борлигини маълум қилган. Руминия мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинишича, учувчи катапульта қилишга улгурган, бироқ умуртқасидан жароҳат олган. У беҳуш ҳолда топилиб, шифохонага жўнатилган.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026
Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди
12:27 / 13.03.2026
Украина ва Руминия ҳарбий дронларни биргаликда ишлаб чиқаради
18:37 / 15.01.2026