Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Мактуб матни Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида келтирилган.
«Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим», – дейилади мактубда.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаган.
11 июнь оқшомида Россиянинг Иркутск — Чита трассасида ибодатдан қайтаётган зиёратчилар тушган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жабрланди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026