Жаҳон | 09:56 / 13.06.2017
7603
1 дақиқада ўқилади

Тайвань ҳукумати Панаманинг қароридан ғазабда

Тайвань ҳукуматининг маълум қилишича, Панама томонидан дипломатик алоқаларни узилиши афсусли ва ғазабга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Тайвань ТИВ Панама ушбу давлат билан дипломатик алоқаларни узиши ва Хитой билан расмий алоқаларни ўрнатиши ҳақида маълум қилгач, шундай баёнот билан чиққан.

РИА Новости’нинг хабар беришича, Тайвань ташқи ишлар вазири Дэвид Ли Панама билан барча алоқалар ва ҳамкорлик дарҳол тўхтатилишини маълум қилди ҳамда бу давлатнинг дипломатик миссияси барча ходимларидан Тайванни тарк этишни талаб қилди.

Ўз навбатида Хитой ТИВ раҳбари Ван И ХХР ва Панама савдо, сармоялар, денгиз иши ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди.

Аввалроқ Панама Тайвань билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида хабар бергандик

 

Мавзуга оид