Жаҳон | 18:14 / 14.06.2017
7978
1 дақиқада ўқилади

Лондондаги йирик ёнғин сабаб олти киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Лондондаги “Гренфелл тауэр” турар жой биносида рўй берган ёнғин оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Скотленд-Ярд баёнотида айтилади.

"Айни дамда биз Шимолий Кенсингтон туманида бугун, 14 июнь куни эрта тонгда юз берган ёнғин натижасида олти киши ҳалок бўлганини тасдиқлай оламиз, - дея маълум қилишди полицияда. – Бироқ бу дастлабки босқич ҳамда қурбонлар сони кўпайиши мумкин".

Лондондаги турар жой биноси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган (фотожамланма)

Аввалроқ Лондон шарқидаги 27 қаватли бинода кучли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид