Путин Клинтон, Саакашвили ва НАТО ҳақида
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтоннинг, уни Учинчи Рейх етакчиси Адольф Ҳитлер билан солиштирган сўзларига изоҳ берди. Унинг айтишича, Россия томони ҳам америкалик сиёсатчилар фаолиятини турли шахслар билан таққослаши мумкин, бироқ Москва кескин изоҳлардан ўзини тутиб туришга ҳаракат қилади.
"Биз учун бунда янги нимадир йўқ. Биз у билан шахсан танишмиз. У бақувват аёл. Биз ҳам турли солиштиришларни қилишимиз мумкин эди, бироқ сиёсий маданиятимиз туфайли кескин изоҳлардан ўзимизни тортиб турамиз", - деди Путин режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида. Фильм Showtime телеканалида намойиш этилган.
2014 йилнинг мартида CNN телеканали Клинтон Қрим ҳақида гапирар экан, Путин ва Ҳитлерни ўзаро ўхшатгани ҳақида хабар берди. Таъкидланишича, Путиннинг русларни ҳимоя қилиш кераклиги ҳақидаги сўзлари, Шарқий Европада яшовчи, асли келиб чиқиши немис бўлган кишиларни ҳимоя қилиши ҳақида маълум қилган Ҳитлернинг хатти-ҳаракатини эслатиб юборади.
Шунингдек, Владимир Путиннинг айтишича, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ортида ҳеч ким турмаганида 2008 йилда Жанубий Осетияга ҳужум уюштиришга юраги бетламаган бўларди.
"Менда унинг ортида кимдир тургани, кимдир уни бунга етаклаганига 100 фоизлик ишонч йўқ. Бироқ, менинг фикримча, у бундай фитнани ўзи бошлай олмас эди. Мен шундай фикрдаман. Ҳар ҳолда уни ҳеч ким тўхтатишга уринмагани аниқ", - деган Путин интервьюда.
Президентнинг таъкидлашича, Россияда “Саакашвилининг хатти-ҳаракатлари нафақат қўллаб-қувватлатгани, балки буни худди Россия Грузияга ҳужум қилгандек қилиб кўрсатишга бўлган уринишлардан” ҳайратга тушишган.
"Мен ғарб ОАВ бу ҳужумда Россияни айблаганини кўриб, қулоқларим ва кўзларимга ишонмадим. Ва асосийси, бунга миллионлаб кишилар ишонди. Аммо жаноб Саакашвили қўшинларга акцияни бошлаш ҳақида ўзи буйруқ берганини маълум қилганди", - дея қайд этди Россия раҳбари.
2008 йилнинг 8 августига ўтар кечаси Грузия қуролли кучлари Жанубий Осетияга ҳужум қилишди ва унинг пойтахти Цхинвалнинг бир қисмини вайронага айлантиришди. Россия Жанубий Осетияга ўз қўшинларини киритди ва беш кунлик жанговар ҳаракатлардан сўнг грузиялик ҳарбийларни минтақадан чиқариб юборишга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, Путиннинг маълум қилишича, НАТОнинг Россия чегаралари яқинидаги хатти-ҳаракати стратегик хатодир.
"Аслида, бу бизнинг шерикларнинг яна бир қўпол стратегик хатоси, сабаби Россия бу хатти-ҳаракатларнинг барчасига мос жавоб қайтаради, ҳамда бу яна қуролланиш бўйича пойгани келтириб чиқариши мумкин. Шу билан бирга, бизнинг жавоб анча арзонроқ бўлади. Техника қўполроқ бўлиши мумкин, бироқ самарали бўлади. Ва биз стратегик мувозанатни сақлаб қоламиз. Мувозанат – бу жуда муҳим нарса", - дея маълум қилган Путин Оливер Стоунга.
Мавзуга оид
14:30
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024