Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов «Муқаддас Қадр кечаси муносабати билан судланган шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Шу муносабат билан 1029 нафар туркманистонлик жазони ижро этишдан озод этилади.
Туркманистон давлат ахборот агентлигининг қайд этишича, ҳужжат раҳмдиллик ва инсонийлик нуқтаиназаридан, туркман жамияти ва ҳар бир оилада бирлик ҳамда бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида имзоланган.
Давлат раҳбари фармонни имзолар экан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига афв этилганларни яқин муддатда уйларига қайтишни таъминлаш вазифасини юклаган.
Президент Гурбангули Бердимуҳаммадов вилоятлар, атроплар, шаҳарлар ҳокимлари ва бошқа раҳбарларга амнистия қилинган шахсларни, ўзларининг виждонан меҳнат қилишлари билан ўз айбларини ювиши ва мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишлари учун уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026