Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сентябргача ўртоқлик учрашуви ўтказадими? Сардор Раҳматуллаев жавоб берди
Бугун, 21 июнь куни Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда спорт олами, Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Вице-президентга йўлланган саволлардан бири терма жамоанинг ўртоқлик учрашувлари ҳақида бўлди. Унда терма жамоа саралашнинг қолган ўйинларигача бўлган муддат ичида қўшни давлатлар терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши эҳтимоллари ҳақида сўралганди.
«Ўртоқлик учрашувлари учун рақиб саралашдаги рақибларга қараб танланади. Бу борада иш олиб бормоқдамиз», деди Раҳматуллаев.
Қайд этиш керакки, ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар одатда камида икки ойдан кўпроқ вақт олдин маълум бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, қолган икки ой ичида Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари, хусусан, Хитой ва Жанубий Корея даражасидаги терма жамоа билан ўртоқлик учрашувлари ўтказмайди.
Мавзуга оид
09:44 / 30.07.2023
«Барселона» «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Винисиуснинг учта зарбаси тўсинга тегди
14:33 / 19.10.2021
Ўзбекистон миллий жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
11:51 / 30.12.2019
Ўзбекистон март ойида Арманистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
13:55 / 06.12.2018