Ўзбекистоннинг “Кварц” АЖ жаҳоннинг нуфузли танловларида ғолиб бўлди
Ўзбекистоннинг “Кварц” АЖ Халқаро Бизнес ташаббуслар дирекцияси (BID) томонидан “International Star for Leadership in Quality” (Сифат соҳасидаги етакчилик учун Халқаро юлдуз) мукофотини қўлга киритди.
“Кварц” АЖ — Ўрта Осиёнинг энг етакчи корхоналаридан бири бўлиб, 1975 йилда ишга туширилган. “Кварц” компанияси фаолиятига қуйидагилар киради: шиша идишлар, сайқалланган шишалар, шунингдек, чиниққан шишалар ишлаб чиқарилади.
“International Star for Leadership in Quality” мукофоти, Париж
2017 йил 9 апрель куни Парижда ўтказилган тантанали маросимда BID Президенти Хосе Прието “Кварц” АЖ бошқарув раиси А.Пўлатовга “International Star for Leadership in Quality” халқаро мукофотини топширди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йил “Кварц” корхонаси нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиё мамлакатлари ичида мазкур халқаро танловда қатнашган ягона иштирокчидир. Ушбу нуфузли мукофот “Кварц” корхонасининг модернизация ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мавжуд технологияларни энерго-самарадорлигини юксалтириш, ходимлар малакасини ошириш, халқаро стандартларга қатъий амал қилиш бўйича тинимсиз харакатлари натижасида тақдим этилди.
Танловнинг танлаш жараёнида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор берилган:
- мижозлар талабини қондириш;
- инновация;
- ходимлар малакасини ошириш;
- доимий ўсиш;
- ISO 9001 тизими;
- атроф-муҳитга таъсири;
- хом-ашёни қайта ишлатиш;
- бошқарув;
- иқтисодий кўрсаткичлар;
- маркетинг.
Маълумот ўрнида: Бизнес ташаббуслар дирекцияси (BID) – сифатнинг юқори стандартларини тадбиқ этиш, дунё бўйича йирик корхоналар фаолиятини мониторинг ва тахлил қилиш билан шуғулланиб, академик ва муҳандислик секторига эга малакали профессионаллар гуруҳи томонидан бошқариладиган халқаро ташкилотдир.
Сўнгги 10 йил ичида BID конвенцияси Париж, Лондон, Мадрид, Женева, Франкфурт ва Нью-Йорк шаҳарларида ўтказилди ва унда дунёнинг 119 мамлакатидан турли компания ва ташкилотлар вакиллари қатнашди. Конвенцияда жаҳоннинг сифат сохасидаги етакчилари ва экспертлари танлов қатнашчиларига ўз овозларини беришган.
“Халқаро сифат стандарти” мукофоти, Москва
Халқаро сифат стандарти” мукофоти Россия Федерацияси савдо-ишлаб чиқариш палатаси, “Ишбилармон Россия” Умумроссия жамоат ташкилоти кўмагида ташкил топган бўлиб, бу танловда ички ва ташқи бозорларда ўз маҳсулотини муносиб тақдим этган бизнес-уюшмаларнинг ёрқин вакиллари ғолиб бўлади.Компаниялар орасида намунали иқтисодий муҳит яратувчи, ижтимоий барқарорликни таъминловчи, янги иш ўринлари яратувчи замонавий корхоналар танлаб олинади. 2017 йил 26 майда Халқаро сифат стандарти” мукофотининг навбатдаги тақдирлаш маросими “Москва-Сити”да бўлиб ўтди. Бу маросимда МДХ давлатларининг энг илғор корхоналари қаторида Ўзбекистоннинг “Кварц” компанияси ҳам мукофотни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Тантанали маросимда. "Кварц" АЖ сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни юқори кўрсаткичлари учун "Халқаро сифат стандарти" мукофоти билан тақдирланди. Бу эса корхона обрўси ва нуфузини халқаро даражада мустаҳкамлаш демакдир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси вакиллари биринчи маротаба ушбу мукофотга муяссар бўлишди.
Тел: (373) 372-44-14
Вебсайт: kvarts.uz
e-mail: qvartznew@mail.ru
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:30 / 29.10.2024
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 100 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
13:42 / 12.09.2024
Киевдаги энг кўп хорижий компания ўзбекистонликлар ҳисобига тўғри келмоқда – Украина элчиси
14:40 / 09.09.2024
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси"га қўшимча вазифалар юкланди
16:29 / 11.08.2024