Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brexit бекор қилиниши мумкинми?
Евроиттифоқ раҳбари Дональд Туск Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи (ЕИ) таркибида қолиши мумкинлигига ҳали-ҳануз умид билдирмоқда. У ЕИ саммити очилиши арафасида Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай баёнот билан чиқди.
"Британиялик баъзи дўстларим мендан Brexit бекор бўлиши мумкинми ёки йўқлиги тўғрисида сўрашади. Мен уларга айтаман - ЕИ имконсиздек туюлган орзулар устига қурилган. Шунинг учун - ким билади дейсиз? Мени хаёлпараст дейиш мумкин, лекин биргина мен бундай эмасман", - дейди у.
Тускнинг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши - "энг мураккаб жараён". "Музокаралар уч кун аввал бошланди. Бу ЕИ яхши тайёргарлик кўрган энг қийин жараён", - дея таъкидлади Евроиттифоқ раҳбари.
Лондон ва Брюссель ўртасидага расмий музокаралар 19 июнь куни Бельгия пойтахтида бошланган. У 2018 йилнинг ноябрига қадар давом этади, шундан сўнг эришилган келишувларни миллий парламентларда ратификация қилиш учун томонларга ярим йил вақт берилади.
Мавзуга оид
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026