Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея КХДРга 2018 йилги қишки олимпиадани бирга ўтказишни таклиф қилмоқда
Жанубий Корея 2018 йилги Олимпия ўйинларини ўтказишда КХДР билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Жанубий Корея спорт вазири То Чжон Хван шундай баёнот билан чиқиш қилган. Шу орқали жанубликлар шимолликлар билан ўртадаги тарангликни юмшатишга умид қилишмоқда.
«Биз КХДРга ўз ҳудудида Пёнгчангда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Олимпиаданинг айрим мусобақаларини ўтказишни таклиф қилмоқчимиз. Умид қиламизки, бу мамлакатлар ўртасидаги сиёсий зиддиятни юмшатишга хизмат қилади. Тоғ-чанғи спорти бўйича мусобақалар КХДРдаги Масикрен марказида ўтказилиши мумкин», — деган То Чжон Хван.
Жанубий Корея матбуотида ёзилишича, бу масала ХОҚ раҳбари Томас Бах ҳамда Шимолий Корея Олимпия қўмитаси делегациясининг июнь ойи охирида Жанубий Кореяга ташрифи вақтида муҳокама қилинади.
Олимпиада мезбонлигида ҳамкорлик қилиш ғояси Жанубий Кореянинг янги президенти, қўшнилар билан алоқаларни яхшилаш тарафдори Мун Че Ин ташаббуси ҳисобланади. КХДРдагилар ҳам қўшни мамлакатдаги олимпиадани бойкот қилмоқчи эмас.
Маълумот учун, шунга ўхшаш вазият 1988 йилда ёзги Олимпия ўйинлари арафасида кузатилганди. Ўшанда КХДР Халқаро олимпия қўмитасига Олимпиадани Жанубий Корея билан ҳамкорликда ўтказиш таклифини билдирган, аммо рад жавоби олинганди. Шундан кейин расмий Пёнгчанг турнирда иштирок этишдан бош тортганди.
Мавзуга оид
20:27
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026