Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Фарғонада кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади
Президент Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Фарғона шаҳридаги Нуронийлар масканида яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Фарғонадаги Нуронийлар маскани Ал-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида барпо этилган. Бу ерда кексалар учун зарур бўладиган барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ўзбек ва жаҳон адабиётлари билан бойитилган кутубхона, замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланган спорт зали, тиббиёт хонаси, фитобар, чойхона нуронийлар хизматида.
Моҳир ҳунармандлар қўлида сайқал топган айвонлар, нақшинкор устунлар ижтимоий марказ ҳуснига ҳусн қўшган.
Президент бу ердаги шароитларни янада яхшилаш, хусусан, кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади. Нуронийларнинг ёшлар билан ишлашининг изчиллигини таъминлаш, жамият маънавий барқарорлигини мустаҳкамлашда уларнинг ўрнини ошириш бўйича тавсиялар билдирди.
Мавзуга оид
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
20:05 / 11.06.2026