
Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори 16 июньдан янги хизмат йўлга қўйилганини маълум қилади.
«ZiyoNET» нима?
«ZiyoNET» миллий жамоат ахборот таълим тармоғи бундан 10 йил аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида” 2005 йил 28 сентабрдаги ПҚ-191 сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
«UzMobayl» филиали Сизга «Ziyo Net» ижтимоий тарифини йўлга қўйилганини мамнуният билан маълум қилади. Бундан мақсад илму-фан ва таълимдан маданият ва санъатгача, спорт ва кўнгилочарликлардан бизнес, замонавий ахборот технологиялари ҳамда тиббиётгача бўлган турли ҳил фойдали сайтларни тақдим этиш орқали ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси даражасини ошириш.
Таълим тизимига замонавий ахборот технологияларни жорий этиш мақсадида йўлга қўйилган бугунги кунда Ўзбекистонда энг йирик фойдали лойиҳа ҳисобланади. Лойиҳа каталогида кўплаб: илм ва таълимдан маданият ҳамда санъатгача, спорт ва кўнгилочар материаллардан бизнес, замонавий ахборот технологиялар ҳамда тиббиётгача йўналишлари мавжуд: Ziyonet сайти реестри нафақат маҳаллий, балки чет эл ресурсларини ҳам бирлаштиради. Порталдаги электрон кутубхонада ўзбек, рус, инглиз, қорақалпоқ ва бошқа тилларда китоблар, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, тақдимот, маълумотнома ҳамда рефератлар мавжуд. Таълимий дастурлар ўқувчилар ва талабаларга ҳам, болаларга ҳам мўлжалланган бўлиб, уларга келажакда зарур бўладиган билим асослари билан енгил ўйинли шаклда танишишларига ёрдам беради.
Кутубхонада кўплаб жиддий асарлар мавжуд — Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ходимлари мазкур билимлар базасига илмий журналлар, бюллетенлар ва номзодлик ҳамда докторлик диссертациялари ҳамда уларнинг авторефератларини киритадилар.
Uzmobile — «ZiyoNet» янги хизмати
Бундай катта билимлар базаси баркамол шахс тарбиясида муҳим аҳамиятга молик бўлиши, шунингдек, ҳар бир инсонга уни қизиқтирган ахборотни топишида ёрдам бериши мумкин. Бироқ бунинг учун мазкур билимлар захирасига уланиш осон ва қулай бўлишини таъминлаш зарур.
Албатта, фойдаланувчи учун фойдали бўлиши зарур. Бунинг учун Uzmobile компанияси ходимлари томонидан махсус «ZiyoNet» хизмати ишлаб чиқилди. Бунинг эвасига компаниянинг смартфонга эга ҳар бир абоненти миллий таълим тармоғига имтиёзли равишда уланиш имкониятига эга бўлади. 16 июндан хизматни фаоллаштирган мобил оператор GSM-абонентлари учун Ziyonet ресурсларида трафикнинг 1 Мб бор-йўғи 0,002 $ ни ташкил этади.
















