Албанияда Халқ кенгаши (парламент) сайловлари бошланди. Бу ҳақида мамлакатнинг Марказий сайлов комиссияси хабарига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди.
Манбага кўра, маҳаллий вақт билан соат 07:00да 5 362 сайлов участкаси очилган ва улар соат 19:00га қадар фаолият кўрсатади.
Сайловда уч партия кураш олиб бормоқда - Эди Раманинг Албан социалистик партияси, Люльзим Башининг Демократик партияси ва Петрит Василининг Интеграция социалистик ҳаракати.











