Жаҳон | 10:32 / 25.06.2017
10723
1 дақиқада ўқилади
Покистонда нефть танкерлари ёниши натижасида 123 киши ҳалок бўлди
Покистон шарқида нефть танкерларининг ёниши натижасида 100 дан зиёд киши ҳалок бўлди. Geo TV телеканали маҳаллий қутқарув хизмати ходимлари маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, ёнғин Панжоб провинциясида рўй берган. Натижада 123 киши ҳалок бўлган. Яна 40 нафари жароҳат олган, уларнинг аксарияти 70 фоизли куйиш билан шифохонага жойлаштирилган.
Фото: Geo TV
Маълумотларда таъкидланишича, маҳаллий аҳоли трассада тўнтарилган танкер ёнида ёқилғини сақлаб қолишга шошилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, баъзи кишиларнинг қўлида сигарета бўлган ва у ёнғин келтириб чиқарган бўлиши мумкин. Ўнлаб автомобиллар ва 75 мотоцикл ёнғин ичида қолган.
Ҳозирга қадар ёнғин ўчирилган, бироқ трассадаги ҳаракат тикланмаган.