Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда iPhone муқобили ишлаб чиқарилди
Шимолий Кореянинг Mangyongdae Information Technology Corporation компанияси ташқи кўринишидан iPhone'га ўхшайдиган смартфон сотувларига старт берди. Қурилма Jindallae 3 номини олди. Daily Mail нашри шу ҳақида маълум қилди.
Смартфон хусусиятлари ҳақида маълумот берилмаган. Фирма баёнотига кўра, қурилма аввалги смартфонларига қараганда фойдаланишда қулай ва хавфсиз. Шунингдек унинг дизайни ва операцион тизими КХДРда ишлаб чиқилган.
Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, Jindallae 3 Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилмаган, унга Хитой моделлари асос сифатида хизмат қилган.
Манбага кўра, смартфонда турли иловалар мавжуд - калькулятор, карта ўйини, интернет-браузер, мусиқий плеер, фотоилова кабилар шулар жумласидандир. Шунингдек смартфонда "Махфий макон" дастури ҳам бўлиб, унинг вазифаси ҳақида маълум қилинмаган.
Jindallae — Осиё мамлакатларида ўсувчи, рододендронлар оиласига кирувчи гулнинг корейсча номи.
Мавзуга оид
08:55
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026