АҚШ “газ инқилоби” ҳақида эълон қилди
Қўшма Штатлар 2020 йилга келиб суюлтирилган табиий газ глобал бозорига соф-экспортчи сифатида чиқиш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй сайтида айтилган. Америка газининг 2016-2040 йиллардаги сотувлари федерал бюджет даромадини 118 млрд долларга кўпайтиради.
«АҚШдаги газ инқилоби, мамлакатимиз суюлтирилган табиий газ экспортчиси сифатида глобал ўйинчига айланишига олиб келади», - дея таъкидланади хабарда.
АҚШ 1953 йилдан бери табиий газнинг тоза импортчиси ҳисобланади.
Мамлакат президенти Дональд Трамп 28 апрель куни аввалги давлат раҳбари Барак Обаманинг шельфларда фойдали қазилмаларни ишлаб чиқаришни чеклаш тўғрисидаги фармонини бекор қилиб, нефть ва газни Атлантика, Тинч ва Шимолий Музлик океанлари ҳамда Мексика кўрфазидаги қисмларда қазиб олишни кенгайтирди. Ҳужжат тахминан етти миллион квадрат километрда қазилма ишларини олиб бориш имконини беради. Бу ҳудудларда 90 млрд баррель нефть ва 9 трлн кубометр газ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:20
Ўзбекистон АҚШга ҳар ҳафта 3-4 тонна узум экспорт қилишни режалаштирмоқда
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024