Жамият | 17:30 / 01.07.2017
37326
1 дақиқада ўқилади
Чилонзордаги ёнғин ҳақида расмий хабар берилди
2017 йил 1 июль куни соат 08 дан 49 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг марказий диспетчерлик хизматига Чилонзор тумани Муқимий кўчаси, 164-уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди, деб маълум қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Ҳодиса жойига пойтахтнинг ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борди. Ёнғин тўрт қаватли турар-жой бино том қисмининг 300 кв.м. майдонини зарарлади. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 09 дан 49 дақиқа ўтганда бутунлай бартараф этилди. Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса жойини кўздан кечириш вақтида ушбу уйнинг бўғотида электр симларининг ноқонуний равишда ўтказилганлиги аниқланди.