"Манчестер Юнайтед" Ромелу Лукаку трансфери борасида "Эвертон" билан келишувга эришди. Маълумотларга кўра, футболчининг трансфер нархи 75 млн фунтни ташкил этади. Бундан ташқари, шартномада турли хил натижалар учун қўшимча 15 млн фунт ҳам қайд этилган. Бу харид Англия жамоалари ўртасида амалга оширилган энг қиммат трансфер бўлди.
Келинг, энг қиммат чемпионат жамоалари ўртасида амалга оширилган энг қиммат 10та трансферларни ёдга оламиз.
10. Димитар Бербатов, £ 32 млн

2008 йилда ёзги трансферлар ойнаси ёпилишидан олдиан “Манчестер Юнайтед” “Тоттенҳэм” билан болгариялик ҳужумчининг 32 млн фунтга сотиб олиш борасида келишувга эришди. Бербатов “МЮ” сафида 149та ўйинда майдонга тушиб, 56та гол уришга муваффақ бўлди.
9. Энди Кэрролл, £ 34 млн

“Ливерпуль” 2011 йилда “Ньюкасл”дан 22 ёшли ҳужумчини катта умидлар билан 34 млн фунтга харид қилган. Бироқ футболчи янги жамоада ишончни оқлай олмади. Ҳужумчи 58та ўйинда атиги 11 маротаба ўз номини таблога ёздириб қўя олган.
8. Садио Мане, £ 35 млн

Ўтган мавсумда “Ливерпуль” 35 млн фунтга “Саутҳемптон” форварди Садио Манени харид қилди. Орадан бир мавсум ўтгач, клуб ушбу харидни амалга оширганидан афсусланмаса керак. Чунки футболчи ўтган мавсумда қизилларнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. У 27та ўйинда 13та гол ва 6та голли узатма муаллифига айланди.
7. Хуан Мата, £ 38 млн

Мата 2014 йилда 38 млн фунт эвазига “Челси” таркибидан “МЮ”га ўтади. Бугунга қадар футболчи “МЮ” таркибида 146та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 26та голли узатмага қайд этишга улгурган.
6. Рио Фердинанд, £ 39 млн





















