Чимкентликлар тажрибаси: Газ йўқ ҳолда тухумни қандай қовуриш мумкин?
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида иссиқ ҳарорат кузатилмоқда, баъзи чимкентликлар эса бундан тажрибаларини ўтказишда фойдаланишмоқда. YouTube порталида шундай тажрибалардан бири жараёни тасвирлари пайдо бўлди.
Унда қуёш остидаги бетонга қўйилган товада тухум пиширилади - 2 дақиқа ичида тухум қовурилади.
Ўтган ҳафтада Чимкентда ҳарорат 50 даражага кўтарилган. «Казгидромет» 9 июлга келиб ҳарорат пасайишини прогноз қилган, 11 июль кунидан бошлаб, иссиқ ҳарорат 36 даражадан ошмаслиги айтилган.
Ўзбекистонда ҳам охирги ҳафталарда аномал иссиқ кузатилди. Гидрометеорология маркази ҳароратни максимум 45 даража деб маълум қилган бўлсада, ҳудудларда бундан юқори даражадаги иссиқ кузатилган. Ўзбекистонда ҳам 9 июль куни кечқурун салқин тушиб, 10 июлдан ҳарорат пасая бошлади.