Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ИШИД раҳбари ҳалок бўлганини тасдиқловчи маълумотга эга
Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ҳалок бўлганини “тасдиқловчи маълумот”га эга эканини хабар қилди. Бу ҳақда Reuters маълумот берди.
Мониторинг гуруҳи директори Роми Абдулраҳмоннинг хабар беришича, тасдиқлов ИШИДнинг Дайр-аз-Зордаги етакчисидан келган. Унинг сўзларига кўра, ИШИДдаги манбалар ал-Бағдодий ҳаётдан кўз юмганини айтишган, бироқ, бу айнан қачон юз берганига ойдинлик киритилмаган. Манбалар маълумотига кўра, ал-Бағдодий сўнгги уч ой Дайр-аз-Зорда бўлган.
Аввалроқ ОАВ ИШИД жангарилари ал-Бағдодий ҳалок бўлганини маълум қилишгани ҳақида хабар берди. Бироқ Пентагон ИШИД етакчиси ўлгани тўғрисидаги хабарни тасдиқлай олмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026