Яшасин ЁЗ! Ҳурматли катталар, ёзни нақадар озиқиб кутганимиз ёдингиздами? Куннинг тафти босилгач ота-онамиз ҳамроҳлигида боғларга сайрга чиқардик. Энг яқин инсонларнинг қўлларидан тутиб, унутилмас лаҳзаларни бирга ўтказишдан ёқимлироқ онлар борми дунёда?!..

Шундай қилиб, азиз болажонлар ва уларнинг ота-оналари! Биргаликда фойдали ҳамда ажойиб кўнгилочар сайрга чиқамиз. 23 июлга қадар, ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари пойтахт истироҳат ва дам олиш боғлари ҳамда савдо-кўнгилочар масканларида Marwin Brands  компаниясининг болажонлар учун махсус яратилган янги Denazavrik шарбатига бағишланган акциялар ўтказилади!

Акцияларимиз жадвалини диққат билан кузатиб боринг – ҳар куни ИККИТА промо-нуқта фаолият олиб боради. Истироҳат боғлари ва савдо-кўнгиочар марказларига бориш жадвалини тузиб чиқинг ва болаларингиз билан бирга байрамга ташриф буюринг. Denazavrik Тошкент бўйлаб сайрга чиқади ва фарзандларингиз билан бирга сизни 17.00дан 20.00га қадар ажойиб байрамона тадбирларида  кутиб қолади! 

  • 13 июль: Мирзо Улуғбек номидаги (собиқ Боғи Эрам) ва «Анҳор Локомотив» маданият ва истироҳат боғлари
  • 14 июль: «Анҳор Локомотив» маданият ва истироҳат боғи ва  Parus савдо-кўнгилочар маркази
  • 15 июль: Мирзо Улуғбек номидаги (собиқ Боғи Эрам) маданият ва истироҳат боғи и  Parus савдо-кўнгилочар маркази
  • 16 июль: Мирзо Улуғбек номидаги (собиқ Боғи Эрам) маданият ва истироҳат боғи ва Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази
  • 20 июль: «Анҳор Локомотив» ва «Локомотив» маданият ва истироҳат боғлари
  • 21 июль: Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази ва «Эко-Парк» маданият ва истироҳат боғи
  • 22 ва 23 июль: «Эко Парк» маданият ва истироҳат боғи

Denazavrik даврани қиздиргандан қиздирмоқда!   Шахсан узи қувноқ танловлар  ўйинлар ва рақслар уюштириб, болажонлар билан қўшиқ куйлаяпти, рақсларга тушаяпти. Denazavrik ҳар бир болажоннинг яқин дўстига айланиб,  совғалар улашади. Ҳа, айтганча, Denazavrik ҳеч кимни қуруқ қўл билан қайтармайди. Ҳатто болажон ҳаяжондан қўшиқ сўзларини унутса ёки шеър сатрларини аралаштириб юборса ҳам Denazavrik унинг кўнглини кўтариб, қувноқ совға-сюрприз ҳадя қилади. Шунингдек, у билан албатта бирга суратга тушади!