Жамият | 15:22 / 22.01.2019
97415
4 дақиқада ўқилади
Реклама

​Dena акциясининг бош ғолибига ўйинчоқ Малибу топширилди

Ғолиб буни аввалига «яхши ҳазил» деб атади. Ўйин бошловчиси ҳам унга қандайдир «арзимас қўшимча» бериш билан кифояланди.

Ўтган йил мамлакатимиз тарихида энг акцияларга бой йил бўлди десак, муболаға бўлмаса керак. Деярли барча соҳадаги компаниялар савдо ҳажмини ошириш ва истеъмолчи эътиборини жалб қилиш учун аёвсиз рақобатга киришиб кетишгандек мусобақалашди гўё. «Dena» савдо белгисини ишлаб чиқарувчи «Marwin Brands» компанияси ҳам бу карвондан қуруқ қолмай, ақлли соат, смартфон, Дубайга саёҳат каби совринлар билан майдонга чиқди. Бош соврин деб Малибу автомобили эълон қилингани эса, аввал бошиданоқ баъзиларда шубҳа уйғотгани ҳам рост. Шунга қарамай, телеграмда ташкил қилинган охирги ўйинда 135 мингдан зиёд иштирокчи чипталари Малибуга даъвогарлик қилди.

Ниҳоят, орзиқиб кутилган дақиқалар келиб, Random.org сайти ёрдамида автомобиль ўйналадиган ўйинда 10 та ғолиб рақам танлаб олинди. Бундан мурод, агар ғолиб деб топилган чипта рақами эгаси шарбат қутисини сақлаб қўймаган ёки ўйиннинг бошқа қоидаларини бузганлиги аниқланса, соврин қоидаларга тўлиқ риоя қилган иштирокчи топилгунича навбат бўйича захирадаги чипталарга ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо бунга ҳожат қолмади: Дониёр Азизов гўшакни кўтарди ва ишониб-ишонмай қутини сақлаб қўйганини тасдиқлади. Кейинчалик суҳбатда, Дониёр дўстлари ёки радио шоу бошловчилари ҳазиллашишяпти деб ўйлаганини тан олди. Маълум бўлишича, ғолиб биттагина Dena сотиб олиб, ўйинда қатнашган ва ҳатто Малибу қачон ўйналиши ҳақида маълумотга эга ҳам бўлмаган. Ягона шафтоли таъмли Dena қутисини эса, Орландо русумли автомобили ўриндиғи остида ҳар эҳтимолга қарши сақлаб юрган. «Мен учун Малибу катта ютуқ. Лекин, омадим борлиги менга ундан ҳам катта қувонч бағишлаяпти» деган эди у суҳбатларидан бирида.

Дониёр ғолиб бўлганига ишонч ҳосил қилгач, яқинлари ва дўстларига бу хабарни айтади. Лекин Дониёр не умидлар билан топшириш маросимига келганда Dena ходимлари «ўйин ичида ўйин» қилишгани уни ҳайратга солади. Байрамона безатилган завод ҳовлисига кириб келаркан, у ҳаяжон борлигини очиқ тан олади. Бошловчи баландпарвоз гаплардан кейин унга стол остидан оддийгина ўйинчоқ Малибуни узатади. Ғолиб буни аввалига «яхши ҳазил»га йўяди. Аммо ўйин бошловчиси Аҳрорбек Қўшматов ҳам унинг ёнига қандайдир «арзимас қўшимча» бериш билан кифояланди ва маросимни ёпиқ деб эълон қилди. Топшириш маросимидаги «ўйин» тафсилотларини қуйидаги расмий видеода ҳам кўришингиз мумкин.

Хайриятки, бошловчи «қўшиб берган» нарса ҳақиқий қора рангли, безатилган Малибунинг ўзи экан. У охирги сонияларда майдончага кириб келди.

Маълумот ўрнида: Дониёр Азизов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида таваллуд топган ва 39-мактаб ўқувчиси бўлган. Ҳозирда Юнусобод туманида истиқомат қилади. Хусусий тадбиркор, иш юзасидан Ўзбекистон ва дунё бўйлаб кўп саёҳат қилади.

Реклама ҳуқуқи остида

Мавзуга оид