Жамият | 10:29 / 20.08.2018
58873
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Дена”га мева сотган деҳқонлар энди “Дена” ичишармикан? 

“Дена” савдо белгисининг яқиндагина тарқалган “Мева оламиз” мазмунидаги видеолавҳасини биров кўриб, биров кўрмади. Лекин барчамизни қизиқтирган ва хавотирга солган баъзи саволлар ҳали ҳам очиқлигича қолмоқда.

У ҳақиқатан ҳам табиий мевалардан тайёрлармикан?
Агар шундай бўлса, унга ишлатиладиган меваларнинг сифати қай даражада?
“Дена” ходимлари-чи, ўз маҳсулотлари ҳақида дўстларига нима дейишади? 
“Дена”га мева сотган деҳқонлар энди “Дена” ичишармикан? 

Келинг бугун сиз билан бирга шу каби саволларга жавоб излаб кўрамиз.

“Дена” ҳақиқатан ҳам мевалардан тайёрланадими?

“Шубҳасиз”, дейди мева таъминоти бўйича мутахассис Аҳрор Мирзаев. “Биз баъзилар ўйлаганидек, шарбатни қандайдир кукундан тайёрлаганимизда, 2,5 миллион килограмм ўрик сотиб олармидик?” Бу йилги режамиз 20 миллион килограмм мевани қайта ишлаш, шу жумладан 10 миллиони олма, 2 миллиони шафтоли.”

Қулоққа чалинадиган гаплардан яна бири - деҳқонлар “сок”ка энг яроқсиз меваларни арзон нархда сотишлари ҳақида. Бунга нима дейсиз?

“Сиз ўша қайси “сок”лигини ҳам суриштиринг.  “Dena” қандай меваларни олиши, биз билан ишлайдиган деҳқонлар орасида яхши маълум. Оддий қилиб айтганда, биз “аксарияти ювиб, оила даврасидаги дастурхонга қўйилса, иштаҳа билан қўл узатиш мумкин бўлган меваларни” талаб қиламиз ва бунга рақобатбардош нархларда ҳақ тўлаймиз. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмайди. Заводгача етиб келган истеъмолга яроқсиз мевалар, барглар, шохлар сараловчи қизларимиз томонидан териб ташланади. Сир эмас, бугунги кунда иш жойимизда анъанага мувофиқ янги келган шафтоли меваларидан тўйиб ейишимиз учун столимизга қўйилган. Маҳсулотнинг сифати доимий лаборатория назоратида.

Шахсан мен ўз оиламга ва яқинларимга, кўз ўнгимда тайёрлангани учун айнан шу шарбатни раво кўраман, тавсия қила оламан”.

“Биз “Дена”ни кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлган компаниялардан, деб биламиз. Яхши мева олганидан кейин, шарбат ҳам яхши чиқади. Шунинг учун ҳам биз “Дена”га ишонамиз дейди” Фарғона вилоятидаги боғбонлардан бири Эгамберди Қаххоров.

Хуллас, пишиқчилик мавсуми “Дена”да авжида. Ўрик ва шафтолидан кейин навбат олма, беҳи ва нокка ҳам етиб келади. Агар ўзимизнинг ширин мевалардан шарбатни кўнглингиз тусаса, ҳеч иккиланмай “Дена”ни танлайверинг.

Реклама ҳуқуқи асосида