Мева шарбати – соғлом овқатланишнинг асосларидан бири. Аммо соғлом турмуш тарзи тарафдорлари орасида қадоқланган шарбатларнинг фойдаси ва табиийлиги ҳақида кўпинча баҳс-мунозаралар бўлади. DENA ўз маҳсулотининг тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини намойиш этиш ҳамда блогерларнинг барча саволларига ҳаққоний жавоб бериш орқали шарбат ҳақидаги янглиш фикрларни бартараф қилишга қарор қилди.

Блогерларга завод бўйлаб кенг экскурсия ўтказилиб, уларга етилиб пишган меваларнинг дарахтлардан узиб олишдан то, DENA шарбатини дастурхонга етказишга қадар бўлган барча технологик жараён занжири ҳақида гапириб берилди.

Корхона ҳудудига меҳмонлар билан бир вақтда олча саватлари ортилган юк машиналари кириб келди. Мазкур мевалар мазали ва бой таъмли олча шарбатининг бош ингредиентига айланади. Бу йил олча ҳосилдорлиги икки бараварга пасайиб, нархлар эса деярли 80% га ошиб кетган. Шунга қарамай, компания ўз стандартларига содиқ қолиб, арзонроқ ечимларга ўтмасдан, олча ва бошқа меваларни сотиб олишни давом эттирмоқда.

Экскурсия олча ювиш машинасига туширилаётган цехнинг дарвозаларидан бошланди.

Олчалар заводга келтирилганда, улар яхшилаб ювилади, сараланади ва тозаланади. Сўнгра, мевалар уларни шарбатга айлантирувчи жараёнга ўтказилади. Кейин, меваларнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолувчи қуйилтирилган пюре олиш учун шарбат таркибидаги сувнинг катта қисми буғлантирилади. Бундай шаклдаги концентратланган пюрени ўзгаришларсиз икки йилгача сақлаш мумкин. Бу захиралар мева мавсумидан кейин ҳам шарбат ишлаб чиқариш имконини беради.

Блогерларга шарбат ишлаб чиқариш учун меваларнинг аксарият қисми маҳаллий деҳқон-фермерлардан сотиб олиниши, тропик мевалар эса шу мевалар сероб бўлган бошқа мамлакатлардан қуйилтирилган шарбат ёки пюре шаклида импорт қилиб олиб келиниши ҳақида сўзлаб берилди.

Пюрени қайтадан шарбатга айлантириш учун, аввалроқ буғлантириб юборилган суюқлик миқдорини таркибга қайтариш ва шакар қўшиш керак. Ушбу жараённи технолог беҳи мисолида яққол кўрсатиб берди. Аввал, блогерлар қуюқ концентратланган пюрени татиб кўришди. Сўнгра мутахассис уларнинг кўз ўнгида пюре нисбатини ҳисоблаб, шарбатни тиклаб кўрсатди. Ҳосил бўлган роҳатбахш шарбат барчага тарқатилди.