Жамият | 15:02 / 17.07.2019
20639
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Dena: Энди навбат лимон коктейлларига!

Ёз чилласи келиб, жазирама авжига чиққанида, салқин ичимликка барча бирдек ташна бўлади. Охирги вақтларда яна оммалашган лимонли ичимликлар эса бу пайт айниқса жонга оро киради.

Dena ҳам бу ёзнинг талабига биноан, лимон коктейлларини ишлаб чиқара бошлади. Марҳамат кутиб олинг, лимон-малина, лимон-манго ва албатта ўша маҳшур мохито таъмлари сизга мунтазир!

Малинанинг мулойим ва юмшоқ таъми лимоннинг нордонгина тетиклик бахш этувчи табиий шарбати билан ажойиб уйғунлик ҳосил қилганига сиз ҳам гувоҳ бўлинг!

Экзотик мангонинг чанқоқбости лимон билан қўшилгани эса янада бетакрор коктейл ҳосил қилди. Буни албатта татиб кўринг!

Мислсиз мохито таъмини эса таништиришга ҳам ҳожат йўқ. Барра ялпизли муздеккина лимон шарбатини яна бир бор кашф этинг!

Энг муҳими, ҳаммаси табиий мевалардан ва консервантларсиз! Лимон ва малина ўз юртимизда етиштирилган бўлса, манго сиз билан учрашишга Ҳиндистондан келган.

Янги лимон коктейллари, ўзининг табиий таркиби ва чанқоқбости таъми билан сизга албатта манзур бўлади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид