Йилдирим: «15 июль куни олийжаноб халқимиз демократия учун кураш эпопеясини ёзди»
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси бош қароргоҳида «15 июлдаги миллий ирода ғалабасининг таҳлили» китобининг тақдимотига бағишланган йиғилишда ана шундай баёнот берди.
Туркия бош вазирининг таъкидлашича, 15 июль куни Туркия халқи 15 июль куни демократия учун кураш эпопеясини ёзган, ўша тунда бутун мамлакат бўйлаб онгли қаршиликнинг намунаси намойиш этилган.
Ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) нинг бош қароргоҳида «15 июлдаги миллий ирода ғалабасининг таҳлили» китобининг тақдимотига бағишланган йиғилишда чиқиш қилар экан, турк ҳукуматининг бошлиғи шундай деган: «15 июль куни олийжаноб халқимиз демократия учун кураш эпопеясини ёзди. Ўша тунда ватандошлар ўз ихтиёри билан мамлакат майдонларига чиқишган. Майдонларда тўпланган ватандошлар бирор бир тажовузкорлик кўрсатишмаган. Ўша тунда бутун мамлакат бўйлаб онгли қаршиликнинг намунаси намойиш этилган. Халқ оёққа қалқди ва сотқинларга ўз номусини булғашга йўл қўйиб бермади. Ҳеч қандай фитналар бизнинг биродарлигимизни буза олмайди. Биз барча қадриятларимизни қайтариб оламиз ва душманларга бу мамлакатнинг бирор фарзандини бериб қўймаймиз. Токи айбдорларнинг барчаси жазога гирифтор бўлмас экан, уйқу ва ҳордиқ биз учун бегона бўлади».
«Биз сотқинларга мамлакатимиз, ватанимизни бериб қўймадик, энди уларга ўз келажагимизни ҳам бермаймиз», — дея ўз сўзларини якунлаган Бинали Йилдирим.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022