Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди. Элчихона вазиятни ўрганмоқда
Фото: © РИА Новости
13 июлга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Колпино шаҳридаги метал ангарида умумий майдони 600 кв. м.га тенг бўлган ёнғин содир бўлди. ОАВ хабарига кўра, ёнғин қолдиқларини ажратиш пайтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари деб тахмин қилинаётган 7 жасад топилган.
Айни пайтда маҳаллий ҳукумат томонидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ сайтида ҳам тегишли хабар берилди.
Унга кўра, ТИВ топшириғига биноан воқеанинг бутун тафсилотларини ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнида иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари Москва шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига учиб кетишган.
Мавзуга оид
14:04 / 04.03.2026
Доҳада 500 нафардан ортиқ ўзбекистонлик меҳмонхоналарда қолмоқда
11:45 / 03.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
13:41 / 25.02.2026