Фан-техника | 16:05 / 13.07.2017
14646
1 дақиқада ўқилади

Смартфонлар ёрдамида энг дангаса ва фаол давлатлар аниқланди

Стэнфорд университети олимлари жаҳоннинг турли давлатлари аҳолиси ҳаракатини баҳолаш учун смартфонлардаги маълумотлардан фойдаланишди. Тадқиқотда дунёнинг 111 мамлакатидан бўлган 717 минг эркак ва аёллар иштирок этди, уларнинг пиёда юриш одатлари 95 кун давомида таҳлил қилинди.

Олимлар замонавий барча смартфонлардаги акселерометрлар ёрдамида инсон қанча қадам қўйишини баҳолаш имконига эга бўлишди. Маълум бўлишича, тадқиқ этилаётган давлатлар фуқароларининг қадамлари ўртача сони 4961 га тенг бўлди. Ҳар куни энг кўп пиёда юрадиган кишилар Ҳонгконг (6880) ва Хитойда (6189) яшаши маълум бўлди, энг “дангасалар” эса - Малайзия (3963), Саудия Арабистони (3807) ва Индонезияда (3513) экан. Олимларнинг таъкидлашича, қадамларнинг ўртача сони алоҳида давлатлардаги семизлик бўйича ўртача кўрсаткичлар билан боғланмаган.

Аксинча, семизликка “фаолликнинг тенгсизлиги” деб аталувчи – энг дангаса ва энг фаол фуқаролар ўртасидаги кўрсаткич боғлиқдир. Тадқиқот Nature журналида эълон қилинди.

Мавзуга оид