Жамият | 15:30 / 16.07.2017
143286
1 дақиқада ўқилади

Сергелида мудҳиш ЙТҲ рўй берди

16 июль тонгида, тахминан соат 5:00да Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида фожиа рўй берди.

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида берилган фотохабарга кўра, катта тезликда ҳаракатланган «Спарк» русумли автомобиль ҳалокатга учраган ва таниб бўлмас ҳолатга келган. Автомобиль ичидаги 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса қандай юз бергани номаълум. Жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ. Тегишли органлар ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот бермади.

 

Мавзуга оид