Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Черногорияда камида 100 сайёҳ эвакуация қилинди
Черногориядаги соҳилбўйида ҳордиқ олаётган камида 100 нафар сайёҳ ёнғинлар туфайли хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Таъкидланишича, кучли шамол сабаб олов Луштица ярим ороли бўйлаб тарқалди ва хонадонлар ҳамда дам олиш ҳудудларига қадар етган. Ҳукумат маълумотига кўра, кишиларни эвакуация қилиш учун флот ҳам жалб этилди.
Шунингдек, Адриатика денгизининг Хорватия қирғоғида ҳам ёнғинлар юз бергани ҳақида хабар берилган, у ерда ҳозирча турар-жой биноларига хатар йўқ.
Аввалроқ Канадада ўрмон ёнғинлари сабаб 37 мингга яқин инсон эвакуация қилингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026