18:55 / 17.07.2017
7541

Эрик Тоҳир «Интер»ни тарк этди

Миланнинг «Интер» клубида президент ўзгарди. Эрик Тоҳир вақти етишмаётгани туфайли жамоадан кетганини маълум қилди. У Индонезияда 2018 йилги Осиё ўйинлари турнири ташкилотчиларидан бири ҳисобланади ва айнан шу туфайли у лавозимидан кетган.

«Осиё ўйинлари мени бошқа барча ишлардан воз кечишга мажбур қилди. Мен ҳар ойда Миланга учишимга тўғри келади, бу йил ҳисобидан эса охирги марта апрель ойида боргандим. Шу туфайли мен кетишга қарор қилдим. Менга бизнес-ҳамкор керак бўларди, «Интер»да эса Хитой билан алоқалар кўп. Suning томонидан таклиф берилганида, мен бу молиявий жиҳатдан тўғри танлов деб ўйладим. Улар клуб бюджетини уч бараварга кўтаришди.

Футбол юқорилашлар ва қулашлардан иборат. Ўтган мавсумдаги натижалар жуда ёмон бўлди, аммо бу футбол. Suning мендан футболчилар ҳақидаги фикрларимни сўраши мумкин, аммо менда аввал бўлгани каби мураббийлар билан мулоқот қилишга вақт йўқ», — дея Тоҳирнинг сўзларини келтирган Il Tempo.

Тоҳир 2013 йили «Интер» акцияларининг 70 фоизини харид қилганди.

2017 йилнинг 6 июнида «Интер» раҳбарияти ва Sunning Holdings Group клуб хитойликлар концерни қўлига ўтганини эълон қилганди.

Top