Жаҳон | 10:58 / 17.07.2017
8202
1 дақиқада ўқилади

Мўсул учун жангларда ИШИДнинг 25 мингдан ортиқ жангариси йўқ қилинган

Фото: РИА "Новости"

Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этиш бўйича ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган тўққиз ой давомида 25 мингдан ортиқ жангари йўқ қилинди, улардан 450 нафари – худкушлар бўлган.

Бундай маълумотларни Найнава вилоятидаги ҳарбий амалиётларга қўмондонлик қилувчи генерал Абдул-Амир Яролла келтирган.

Генералнинг хабар беришича, ўтган вақт давомида 1247 та миналаштирилган автомобиль зарарсизлантирилди, 130 та дрон уриб туширилди, террорчиларнинг 1500 дан ортиқ зирҳли техникаси йўқ қилинди.

Яқин кунларда бутун Найнава вилояти ҳамда хусусан – Тель-Афар туманини озод этиш бўйича якуний, тўртинчи босқич бошланади, деган Яролла.

Ўз навбатида, Суриянинг SANA ахборот агентлигининг Ироқ ОАВга асосан таъкидлашича, Мўсулни озод этишда 100 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этган.

Мавзуга оид