Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркияда 100 дан ортиқ киши қўлга олинди
Туркия шимоли-ғарбидаги Текирдоғ вилоятида мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилоти билан алоқадорликда гумонланган 115 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Hurriyet Daily News ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбага асосан ёзмоқда.
Таъкидланишича, вилоят прокуратураси 127 кишини ҳибсга олиш ҳақида ордер берган. Улар орасида тадбиркорлар, полициячилар ва уй бекалари ҳам борлиги айтилмоқда. Бу шахслар FETO аъзолари томонидан шифрланган хабарларни алмашишда қўлланилувчи ByLock дастуридан фойдаланишда гумон қилинмоқда.
Нашр маълумотига кўра, қолган гумонланувчиларни қўлга олиш бўйича амалиёт давом этмоқда.
Аввалроқ Туркияда тўнтаришга уринишнинг бир йиллиги олдидан 7 минг киши ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026