Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳрида REDTAG дўкони очилди
REDTAG замонавий ва оммабоп кийимлар тармоғининг навбатдаги дўкони Андижон шаҳрида ишга тушди. Бу ҳақда тармоқнинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
Очилиш муносабати билан оиланинг барча вакилларига мўлжалланган ўзига хос услубдаги бежирим кийим-кечаклар, қулай пойабзаллар ҳамда турли туман аксессуарларга чегирма ва фойдали таклифлар амал қилмоқда. Айтиш керакки, ушбу дўкон тармоқнинг Фарғона водийсидаги иккинчи филиали саналади.

2006 йилда Бирлашган Араб Амирликларида яратилган мазкур бренд дунё бўйлаб 19 та мамлакатда 200 дан ортиқ дўконига эга. REDTAGнинг Ўзбекистондаги франшиза ҳуқуқи Anglesey Food ШК компаниясига тегишли. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 6 та, Олмалиқ, Самарқанд, Қўқон ва Андижон шаҳарларида 1 тадан REDTAG дўкони харидорларга хизмат кўрсатмоқда. Яқин орада бошқа ҳудудларда ҳам филиаллар очилиши кутилмоқда.

Тармоқнинг барча савдо нуқталари ва қўшимча маълумотлар билан Facebook, Telegram, Odnoklassniki.ru ҳамда Instagram саҳифаларида танишиб боришингиз мумкин.



Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026