14:57 / 19.07.2017
7628

Порошенко Жанубий Осетия билан чегарага борди

Фото: Reuters

Украина президенти Пётр Порошенко Грузияга ташрифи доирасида грузиялик ҳамкасби Георгий Маргвелашвили билан Жанубий Осетия чегарасига борди.

«Бу ерга Украинанинг аниқ позициясини билдириш учун келганман. Украина Грузиянинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлайди», - дея Порошенконинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Лукашенко Украина шарқидаги можаро сабаб Порошенко билан кўришмоқчи экани хабар қилинганди.

Top