Cиз Японияга боришни орзу қиласизми? Кунчиқар мамлакатнинг гўзал таровати, маданияти билан яқиндан танишишни истайсизми? Кўпчилик мураккаб деб ҳисобловчи япон тилини осонгина ўрганишничи? Буларнинг барини рўёбга чиқариш мумкин.  Фақатгина бир нарса – катта иштиёқ ва сабр бўлса бас. 

Ўзбекистонда 4 йилдан бери самарали фаолият юритиб келаётган Study Tokyo ўқув маркази ҳам кўплаб ёшларнинг орзуларини амалга оширишга ёрдам бермоқда. Бу ерда коллеж ва лицейни тамомлаган ўқувчилар япон тилидан сабоқ олиш имконига эга бўлишади.

Нима учун Study Tokyo?

Марказда сиз юқори малакага эга бўлган устозлардан япон тилини ўрганиш билан бир қаторда Япониянинг сара тил мактабларига кириш имконини ҳам қўлга киритасиз. 

Агарда сизнинг гўзал ва бетакрор маданиятга эга Японияда таҳсил олиш ниятингиз бўлса, у ҳолда Study Tokyo сизга қуйидаги ажойиб имкониятларни тақдим этади: 

•  Қизиқарли ва интенсив дарслар (6ой – 1йил);
•  Япониядаги 20та тил мактабининг бирида таҳсил олиш имконияти;
•  Тез ва осон ҳужжатлар тайёрлаш ва суҳбатдан ўтиш;
•  Япон визасини ортиқча оворагарчиликсиз қўлга киритиш;
•  Япон тили дарсликларини бепул юклаб олиш;
•  Японияда соатбай ишлаб, шахсий бюджетни тўлдириш.

Шошилинг!

Study Tokyo япон тили марказига аъзо бўлиш истагида бўлган абитуриентлар учун махсус акция: агарда 2017 йилнинг 10 августига қадар марказда япон тилини ўрганишни бошласангиз, сиз кирган олий ўқув юрти контрактининг ярми тўлаб берилади.