Сайёрамиз бўйлаб табиий офатлар ҳукм сурмоқда. Ер шарининг бир қисмини сурункали ёмғирлар туфайли сув босаётган бўлса, иккинчи қисмини ёнғин ўз домига тортмоқда. Бошқа қисмида ҳақиқий жазирама ҳукмронлик қилмоқда. Японияда жуда юқори ҳаво ҳароратларидан юзлаб кишилар жабрланди.
Ўрта ер денгизи соҳилларида ҳам шундай вазиятни гувоҳ бўлиш мумкин. Канада, Черногория, Хорватиядаги ўрмон ёнғинлари сабаб 10 минглаб киши кўчирилди. Ўт балосидан Россия ўрмонлари ҳам қутулиб қолгани йўқ. Туркия, жумладан Истанбул сув остида қолди. АҚШ штати, Ҳиндистон шимоли-шарқи ва Хитой вилоятлари ҳам сув балосидан азият чекди. Газета.ру шу ҳақдаги фотолавҳани ҳавола қилмоқда.

АҚШ (Санта-Барбара), 2017 йил 14 июль

Туркия (Истанбул), 2017 йил 18 июль

Черногория (Тиват), 2017 йил 17 июль

Туркия (Истанбул), 2017 йил 18 июль

Хорватия (Сплит), 2017 йил 18 июль

Вьетнам, 2017 йил 18 июль




















