Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар араб давлатларига бироз ёнбосди
Қатар ҳукумати қатор араб давлатлари томонидан терроризмни молиялаштириш бўйича айбловлардан сўнг террорчиликка қарши қонунчиликка тузатишлар киритди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги маҳаллий ОАВга асосан.
Қатар амири Ҳамад бин Халифа ат-Танийнинг фармонига кўра, тузатишлар терроризм, террорчилик актларини аниқлаш тартиби, шунингдек, терроризмни молиялаштириш учун қўлланилувчи активларни музлатиб қўйиш қоидаларига аниқлик киритади.
QNA агентлиги маълумотига кўра, янгиланган қонунчилик иккита “қора” рўйхатни тузиш ва уларга терроризм билан боғлиқ бўлган жисмоний шахслар ва ташкилотларни киритиш учун қоидалар ўрнатишни назарда тутади.
Аввалроқ араб давлатлари Қатарга талаблар рўйхатига ойдинлик киритгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
12:18 / 23.05.2026