Linkin Park солисти жонига қасд қилди
Linkin Park гуруҳи солисти Честер Беннингтон ўз жонига қасд қилди. Гуруҳ аъзоси Майк Шинода бу маълумотни тасдиқлаган.
20 июль куни эрталаб 41 ёшли Беннингтонни Калифорния штатида, Палос-Вердес-Эстейтсдаги уйидан жонсиз топишган. У уйда ёлғиз бўлган, унинг оиласи шаҳардан кетганди.
Айни вақтда унинг ўлими ўз жонига қасд қилиш сифатида текширилмоқда.
TMZ портали маълумотига кўра, қўшиқчи жамоа билан фотосессияга бир соат вақт қолганида ўз жонига қасд қилган. Фотосессиядан кейин турне бошланиши керак эди, гуруҳнинг навбатдаги концерти 27 июлга белгиланганди.
Қайд этилишича, Беннингтон ўзининг яқин дўсти, май ойида ўз жонига қасд қилган Soundgarden гуруҳи солисти Крис Корнеллнинг туғилган кунида ўзини ўлдирди.
Soundgarden гуруҳи Nirvana, Pearl Jam ва Alice in Chains гуруҳлари билан бир қаторда 90-йиллар бошида Америка рок-мусиқаси ривожига катта ҳисса қўшган, «Сиэтл тўртлигиги»дан бири бўлганди. Корнеллнинг ўлимидан сўнг Честер Беннингтон ўз твиттерида яқин дўсти билан таъсирли сўзларда хайрлашганди.
Мавзуга оид
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
09:44 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди - манба
22:59 / 25.09.2024