Спорт | 13:50 / 24.07.2017
15365
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» Неймарнинг талабини қондира олмайди

«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтиши ойдинлашмоқда. Бу ҳақда Испаниядаги Sport нашри хабар тарқатди.

Бироз аввалроқ футболчининг отаси каталонияликлар клуби раҳбарияти вакиллари билан учрашганди. У ўз ўғлига Париж клубидан таклиф борлигини тасдиқлаган, ўғлининг қарори молиявий шартларга боғлиқ эканини маълум қилганди. 

«Барселона» футболчисини 222 млн евродан камига сотмаслигини маълум қилган, унинг шартномасида айнан шунча пул бадал пули сифатида белгиланган.

Бундан ташқари, футболчининг отасига улар Неймар қолса ҳам унинг маошини кўтариб бера олмасликларини маълум қилишган.

Неймар билан шартнома янгиланиб, шартнома муддати 2021 йилгача узайтирилганида, йиллик маош миқдори 25 млн евро этиб белгиланганди.

Бу вақтда 25 ёшли бразилиялик футболчини 222 млн еврога сотиб олишга тайёр турган парижликлар клуби унга йилига 30 миллион евро маош тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома таклиф этмоқда.

23 июль куни Неймар жамоадошлари Лионель Месси ва Луис Суарес билан суҳбатдан кейин клубда қолишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо у ўз қариндошлари билан суҳбатдан кейин яна қарорини ўзгартирган.

Неймар «Барселона»га ўз шартини маълум қилди

Мавзуга оид