Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига шарҳ эълон қилинди

Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш жараёнида илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни қўллашга асосланган инновацион ёндашувларни жорий этиш бугунги кунда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш ва давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш бўйича изчил ишлар амалга оширилди.

Хусусан, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш доирасида 2013 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга туширилди.

Кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириш мақсадида Ягона портал давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурсларига интеграция қилинди. Бунинг натижасида ҳозирги пайтда портал томонидан 300 дан ортиқ хизматлар кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларнинг самарали бажарилишига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ғов бўлаётган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга тўсқинлик қилаётган бир қатор камчиликлар мавжудлигини, хусусан:

  • давлат аҳамиятига молик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминловчи лойиҳа бошқарувининг ягона тизими мавжуд эмаслигини;
  • лойиҳаларни амалга ошириш суръати ва самарадорлигини тезкор кузатиш имконини берувчи илғор ахборот-коммуникация технологияларининг бошқарув жараёнига етарлича жорий этилмаганлигини;
  • давлат ва ҳудудий дастурларни, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик даражасининг пастлиги мазкур соҳада молиявий маблағлар мақсадсиз ва самарасиз сарфланиши, шунингдек турли хил суиистеъмолчилик ҳолатларини келтириб чиқараётганлигини;
  • давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари шаффофлигини таъминловчи, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари билан интеграция қилинган ягона ахборот майдонининг мавжуд эмаслигини;
  • амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослантирилганлиги ва рентабеллигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, шунингдек уларнинг қийматини ошириб кўрсатиш ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатларини аниқлаш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлигини;